"Барса" "Атлетико Мадрид"га қарши ўйинда (3:0) Хавининг майдондан четлатилиши устидан шикоят қилмоқда.
Diario Sport хабарига кўра, "Атлетико Мадрид" билан ўйинда (3:0) мураббийнинг четлатилгани устидан апелляция бермаслик ҳақидаги дастлабки қарорига қарамай, Каталония клуби қарорини ўзгартирди.
"Блауграна" юридик хизмати бош мураббийга кўрсатилган иккита сариқ карточкадан бирига апелляция беради.
Хави биринчи огоҳлантиришни 41-дақиқада бош ҳакам Хосе Мария Санчес Мартинес ярим ҳимояда Роберт Левандовскини йиқитгани учун Аксель Витцелни жазоламаганидан норози бўлгани учун олди. Хави ҳакам билан баҳслашишда давом этди ва орадан икки дақиқа ўтиб иккинчи сариқ карточкани олди.