Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Миржалол Қосимов: «Майдонни ўйинга тайёрлаган барчага миннатдорчилик билдираман»

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” – “Насаф” учрашувидан кейинги матбуот анжуманига иккинчи қисми “қалдирғорчлар” устози билан ўтди.

- Қизиқарли учрашув гувоҳи бўлдик. Иккала жамоа ҳам ўзининг яхши томонларини кўрсатишга ҳаракат қилди. Биринчи бўлимда рақиб дарвозасига иккита гол урдик. Посбонимиз Игнатий Нестеров қаҳрамонлик кўрсатиб, ўта мураккаб вазиятда жамоа жонига оро кирди. Марко Блажич ўйинда тўлиқ иштирок этишга жисмоний жиҳатдан тайёр бўлиб улгурмаган. Унинг ўрнига майдонга тушган Алибобо Раҳматуллаев баҳсга яхши мослашиб кетди, деб ўйлайман. Раҳматуллаев дастлабки иккита вазиятдан фойдалана олмади, бироқ учинчи ҳолатда у дарвозани ишғол қилди. Ҳозир таркибда ўзгартириш қилаверадиган пайт эмас. Аввало жамоани шакллантириш керак.


“Бунёдкор” ва “Насаф”ни таққослаганда ўтган йилгидаги таркибда ўзгаришлар юз берди. Аввалги ўйинларда қаршиликлар ҳимоявий тактика қўллашарди. Бугун иккита тўп фарқи билан олдинда борганимиз туфайли “Насаф” ҳужумга ўтди. Рақибга 0:3 ёки 0:4 ҳисобида мағлубиятга учрашнинг фарқи йўқ эди.  Бугунги қийин об-ҳаво шароитида майдонни тозалаб, учрашувни яхши савияда ўтишига ҳисса қўшган барча инсонларга миннатдорчилик билдираман. Шунингдек бугун 8 март – халқаро хотин-қизлар байрами. Икки учрашувда 8та гол уриб, байрамга совға тайёрладик, - дейди Миржалол Қосимов.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 22:43, 08.03.2013.
Ўқилди: 4050 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [7649]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6192]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5859]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3840]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2930]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2254]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2226]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2175]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1947]

Моуриньо «Реал» учун тўртта трансфер мақсадини белгилади [1927]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик