Орзулар театри бўлмиш «Олд траффорд»да стадион номига муносиб бўлган ажойиб учрашув бўлиб ўтди. Ўйин каби ўйиндан кейинги ҳолатлар ҳам диққат марказида бўлди.
Футболчиларнинг кийиниш хонасини тозалаш учун кирган икки ходимнинг айтишича, улар хонани тозалаш давомида учта чиқинди челагини тўлдиришган. Уларнинг ишларида бу «яхши» натижа. Челаклар асосан пицадан бўшаган қутилар билан тўлганлиги учун «Улар жуда яхши овқатланишаркан» дейди ходимлардан бири.
«Реал» футболчиларига тегишли бўлган хонада Ред Булл идишлари, қувватлантирувчи ичимликлар, гел ва шампуннинг бўш идишлари ҳам сочилиб ётган эди.
Стадион ишчиси жуда қийналиб тозалаган хона ҳақида шундай дейди: «20 йиллик фаолиятим давомида ҳеч қачон бундай ҳолатга дуч келмаган эдим. Улар куйлашарди, хурсандчилик қилишларди—буни нормал ҳолат дейиш мумкин, лекин чиқиндилар...»
Шундай қилиб футбол оламида стадион ва матбуот анжумани залларидан бошқа ҳам эътиборга молик жойлар мавжуд. Шу ўринда стадионларда тозаликни таъминаётган ходимларга миннатдорчилик билдирмоқчимиз.