Кириш Регистрация

Nike фирмаси «МЮ»га Роналдуни қайтаришга ёрдам беради

Баҳо:
+ | -

Дунёга машҳур Nike фирмаси Криштиану Роналдуни яна «МЮ» либосида кўриш ниятида. Сабаби оддий: «Манчестер Юнайтед» Nike либосларида майдонга тушади, «Реал»ни эса Adidas фирмаси кийим билан таъминлайди.

The Sun нашрининг хабар беришича, Nike мутасаддилари ҳозирда Лондонда бўлиб туришибди. Ташрифдан мақсад «МЮ» билан шартнома борасида гаплашиш ва португалиялик футболчининг собиқ жамоасига қайтиш имконийталарини кўришдир.

Корхона раҳбарларининг айтишича, Роналдунинг қайтиши уларга катта фойда олиб келади. Шунинг учун фирма футболчининг трансфери учун «МЮ»га қўлларидан келганича ёрдамлашмоқчи.

Ҳозирда Роналдунинг трансфери 65 миллион фунтдан камига амалга оширилмаслиги айтилмоқа.

Манба: www.soccer.ru
Киритилди: 14:29, 09.03.2013.
Ўқилди: 7948 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик