"Ливерпуль" ҳимоячиси Жо Гомес жамоадоши Виржил ван Дейк ҳақида гапирди.
"Ван Дейкнинг қобилиятлари ва ютуқлари ўз-ўзидан гапиради. Шубҳасиз, у билан мен жуда ўхшашмиз.
Биз бир вақтнинг ўзида жароҳатлар билан ўхшаш муаммоларни бошдан кечирдик ва бу бизни бир-биримизга яқинлаштирди, биз бир-биримизни яхши тушунамиз.
Виржил ажойиб йигит, унинг ўсиши ақл бовар қилмас тарзда тез амалга ошди", - дея 26 ёшли инглиз футболчисининг сўзларини келтиради Anything Liverpool.