Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

Бокс. Шоҳжаҳон Эргашев 28 март куни камар учун жанг қилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Суперенгил вазн тоифасида IBF камари учун собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашевнинг 28 март куни навбатдаги жангини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.

Чарм қўлқоп устамиз шу куни АҚШнинг Мичиган штати, Детройт шаҳрида ташкил этиладиган DAZN ҳамда Salita Promotions ҳамкорлигидаги проф бокс оқшомида панамалик Хуан Хуертасга қарши рингга кўтарилади.

"Аллоҳга шукур, машғулотларни жароҳатларсиз, яхши кайфиятда якунладим. Энди бор эътиборимни вазн ташлашга қаратаман. Жангга бир ҳафта қолган бир пайтда менда тахминан 8-9 кг ортиқча вазн бор. Ўтган жангимда 17 кг вазн ташлашимга тўғри келганди. Бу сафар нисбатан осонроқ бўлади. Режа бўйича уч кундан кейин жамоам билан бирга Детройтга учиб кетамиз. Сизларга кичик янгилигим бор. Хушхабар деса ҳам бўлади. Ҳозир промоутер ва менежерларим бўлажак жангни камар учун ўтказиш бўйича иш олиб боришяпти. Дуо қилиб туринглар, агар ҳаммаси биз ўйлаганчалик бўлса, 28 март куни иккинчи даражали камар учун рингга чиқаман. Шу ўринда Америкадаги, хусусан Мичиган штатида истиқомат қилаётган юртдошларимизга мурожаат қилмоқчиман. 28 март кунги жангда келиб қўллаб-қувватласанглар, бундан жуда ҳам хурманд бўлар эдим", - деди Эргашев.

Маълумот учун, Хуан Хуертас фаолияти давомида 22 та жанг ўтказиб, 17 ғалаба, 4 мағлубият ва 1 дуранг қайд этган. Ғалабаларининг 13 тасида рақибларини муддатидан олдин таслим этган.

Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати
Киритилди: 11:00, 22.03.2024.
Ўқилди: 3952 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [14137]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [8016]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [5036]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [4281]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [3863]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3574]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3146]

Goal.com «Олтин тўп»—2026 даъвогарларининг янгиланган рейтингини тақдим этди [3065]

Score90: «Олтин тўп-2026» учун курашда кутилмаган етакчи пайдо бўлди (ТОП 5) [2740]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2539]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик