Франциянинг L'Equipe нашри Лига 1да энг кўп маош олувчи мураббийлар рейтингини эълон қилди.
"ПСЖ"ни бошқараётган Луис Энрике катта фарқ билан пешқадамлик қилмоқда.
Испаниялик мураббийнинг маоши рейтингда иккинчи ўринни эгаллаб турган “Монако” устози Адольф Хюттердан деярли тўрт баробар кўп.
1. Луис Энрике (ПСЖ) – солиқлардан ташқари ойига 923 250 евро;
2. Адольф Хюттер (“Монако”) – 250 минг евро;
3-4. Патрик Виейра (Страсбург) – 220 минг евро;
3-4. Пауло Фонсека (Лилл) – 220 минг евро;
5. Жульен Стефан (Ренн) – 180 минг евро.