Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартиришга яқин турибди.
Todofichajes'нинг хабар беришича, томонлар июнь ойи охирида тугайдиган шартномани узайтириш ниятида эмас.
Манбанинг маълум қилишича, 38 ёшли хорватиялик футболчи МЛСда қўним топиши мумкин. Модричга Лионель Месси ва Луис Суарес ўйнаётган “Интер Майами” қизиқиш билдирмоқда. Америка клуби Лукага икки йиллик меҳнат шартномасини таклиф қилишга тайёр.