Лионел Мессининг МЛСга ўтиши бутун дунёни ларзага солди. Кўпчилик аргентиналик футболчининг “ПСЖ”дан “Интер”га кетиши тўсатдан танлов бўлганига ишонишади, бироқ Мессининг оиласи бу вариантни анчадан бери – 2023 йилдан олдин ҳам кўриб чиқишган.
Дэвид Бекхэм Жеймс Корден билан подкастда Месси билан музокаралар қандай кечганини тушунтириб берди:
"Биз Леонинг отаси билан узоқ вақт гаплашдик... Беш йил. Мен ва менинг ҳамкорим [клуб эгаси Хорхе Мас] Леонинг отаси билан беш йил олдин кўришиб юрардик.
Биз у билан учрашдик ва мен шундай дедим: "Эшитинг, мен Лео ҳозир тайёр эмаслигини биламан, лекин мен сизнинг ўғлингиз келажакда менинг клубимда ўйнашини хоҳлайман", дедим.
Ўша ой биз қарор қабул қилишимиз кераклигини аллақачон билган эдик, чунки Лео ПСЖдан кетишини эълон қилди.
Японияда эрталаб соат тўрт-беш бўлди, мен тўшакда ётибман, телефоним жиринглади ва кейин мен кўрдим: "Лео Месси Майамига келишга қарор қилди", – дея эслади Бекхэм.