УEФА жума куни Парижда бўлиб ўтган йиғилишда 2022 йилги Чемпионлар лигаси финалидаги мухлислар билан боғлиқ тартибсизлик борасида қарор чиқарди.
28 май куни "Реал Мадрид" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган баҳсда "Ливерпул"нинг минглаб мухлислари "Стад де Франц" ўйингоҳига кира олмадилар, бу эса баҳснинг 36 дақиқага кечикишга сабаб бўлди, чунки француз полицияси стадион ташқарисида кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган ҳолда тартибсизликни бостиришга ҳаракат қилган. Натижада, айбсиз мухлисларнинг катта қисми ҳам жароҳат олганди.
"Ливерпуль" мухлислари дуч келган қийинчиликлари учун товон пули оладилар", дейилади УEФА баёнотида, келишув шартлари махфий бўлиб қолади.
Европа футболи раҳбарияти дастлаб мерсисайдликлар клуби мухлисларини тартибсизликларда айблаганди.
Кейинчалик УEФА пулни қайтариш схемасини ўрнатди, аммо "Реал Мадрид" буни "етарли эмас" деб баҳолади ва мухлисларга пул беришдан бош тортди, зарар кўрган мухлислар эса судга мурожаат қилишди.