Россия терма жамоаси кечаги теракт қурбонлари учун қон топширганидан хабарингиз бор. Шундан сўнг терма жамоа Новогорскдаги йиғинини якунлади.
«Спорт-Экспресс» саҳифаларида хабар берилганидек, бугун, 23 март куни футболчилар, мураббийлар ва ходимлар уйларига жўнаб кетишади.
Москва вилоятидаги теракт туфайли Парагвай терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви бекор қилинди.
Учрашув 25-март, душанба кунига белгиланган эди.