Суперлигада 3-тур ортда қолди. Ушбу турда тоза ўйин вақти бўйича энг яхши кўрсаткич ОКМК – «Динамо» (3:1) учрашувида қайд этилди. Олмалиқда кечган беллашувда жамоалар 66 дақиқа давомида майдонда кураш олиб борди.
«Андижон» иштирокидаги баҳс эса қаторасига учинчи тур тоза ўйин масаласида сўнгги ўринни эгаллади.