Саудиянинг "Ал-Ҳилол" клуби "Барселона" вингери Рафинья Диасни ўз сафига жалб қилмоқчи.
Аввал хабар қилинганидек, бразилиялик футболчи бор эътиборини бутунлай "Барселона"га қаратган ва келаётган ёзда ҳеч қаерга кетиш ниятида эмас, аммо Саудия Арабистони вакиллари футболчини қўлга киритишга уринишдан воз кечишмаяпти. Transfer News Live хабарига кўра, "Ал-Ҳилол" Рафинья учун 100 миллион евро таклиф қилган - Каталония гиганти бу таклифни рад этишни истамайди. Бундан ташқари, Саудия клуби 27 ёшли футболчининг ўзини ишонтириш учун унинг ҳозирги маошини 3 баробар оширишга тайёр.
Рафинья 2022 йилнинг ёзидан буён "Барселона"да ўйнамоқда. Жорий мавсумда вингер “блауграна” сафида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.