Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Александр Хомяков: “Учрашувдан қониқдим, десам бўлаверади”

Баҳо:
+ | -

“Андижон” – Қирғизистон U20 (3:0) жамоалари иштирокидаги учрашувдан кейин “Бурутглар” бош мураббийи Александр Хомяков клуб матбуот хизматига интервью берди.

-Александр Андреевич, аввало, учрашув ҳақида фикрингиз қандай?

-Ўйлайманки, ёмон ўйин бўлмади. Рақибимизга шу ерга келиб биз билан ўртоқлик учрашувида қатнашгани учун раҳмат. Яъни, Қирғизистон U20 терма жамоаси рози бўлиб, биз билан ўйнаганига хурсандмиз. Қизиқарли беллашув бўлди. Бир қатор вазиятлар яратдик. Улардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилдик. Тайёргарлик учун жуда яхши ўйин бўлди, деб ўйлайман.

-Ўйиндан ва натижадан кўнглингиз тўлди, шундайми?

-Умумий маънода яхши дейишим мумкин. Футболчиларимизга раҳмат айтаман. Назорат ўйинида қандай талабни қўйган бўлсам, улар барчасини бажаришди. Шу сабабли учрашувдан қониқдим, десам бўлаверади.

-Кейинги турда “Андижон”ни “Насаф”га қарши жиддий ўйин кутяпти. Мухлислар ҳам ушбу баҳсни орзиқиб кутишмоқда…

-Бу ўйинда бизда қандай масъулият борлигини тушуниб турибмиз. Яхши тайёргарлик кўряпмиз. Бу оддий ўйин эмас. Учрашувгача яна бир неча кун бор. Қилишимиз керак бўлган ишларни бажариб оламиз. Ишқибозларимизни хурсанд қилиш учун бор имкониятларимизни ишга соламиз.

-Ўзбекистон Кубогига қуръа ташланди. Барча “Андижон” жой олган гуруҳни “ўлим гуруҳи” деб ҳисобламоқдалар. Шундай рақибларни кутганмидингиз? Фикрингиз қандай?

-Йўқ, мен бунчалик даражадаги гуруҳга тушамиз, деб ўйламагандим. Рости, бизга қайси клублар тушишини тахмин ҳам қилмагандим. Кубок баҳсларида рақибларимизга қарши кучли ўйинлар бўлади. Футболда айтилганидек, кучлилар ғалаба қозонади.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 05:28, 24.03.2024.
Ўқилди: 735 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6931]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3236]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3111]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2377]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [2175]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2113]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1970]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1895]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1696]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1599]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик