Доривал Жуниор ўртоқлик учрашувида Англия терма жамоаси устидан қозонилган ғалабани (1:0) юқори баҳолади.
“Мен жуда хурсандман, чунки биз барқарор натижаларга эришаётган, ярим ҳимоя ва ҳужумда юқори сифатли ўйинчиларга эга бўлган дунёнинг энг яхши жамоаларидан бирига қарши тўп тепдик.
Биз ҳужум қилишни давом эттирамиз – Бразилия футболининг мазмун-моҳияти шу. Умид қиламанки, биз худди шу руҳда, босқичма-босқич, хотиржам, ривожланиб, такомиллашиб борамиз.
Шу билан бирга, бу жаҳон чемпионати йўлидаги биргина ўйин эканини тушуниб турибмиз”, — деди Бразилия терма жамоаси бош мураббийи.