Шанба оқшомида “Уэмбли”да Англия ва Бразилия терма жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказди. “Селесао” меҳмонда 1:0 ҳисобидаги ғалабани нишонлади, ўйин сўнггида гол муаллифи ёзда “Реал” футболчисига айланадиган ёш ҳужумчи Эндрик бўлди.
Англия мағлубиятга учраганига қарамай, ўйиндан сўнг ярим ҳимоячи Жуд Беллингем Эндрикка яқинлашиб, бўлажак жамоадошини табриклади.
Беллингем, шунингдек, "Реал Мадрид"дан бошқа бразилияликлар Винисиус Жуниор ва Родриго билан гаплашди.