Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Келажакнинг энг ёрқин юлдузи бўлиши кутилаётган футболчилар: уларнинг кимлигини биласизми?

Баҳо:
+ | -

Кўплаб футболчилар инсоний нуқсонлардан ҳоли эмас. Уларда ёмон хулқ, жанжалкашлик ва айёрлик нуқсонларини кўриш мумкин. Аммо бир синф ўйинчилари борки, уларга қайси бурчакдан қарашингиздан қатъий назар, айбини топа олмайсиз. Уларнинг майдондаги ҳаракатларини кўриб, шунчаки мазза қиласиз. Қуйида келажакнинг ана шундай бенуқсон юлдузлари ҳақида сўз боради.

Эндрик

Гапни аниқ ва равшан танловдан бошласак. Футбол аллақачон ўзининг энг йирик суперқаҳрамонлари – Роналду ва Мессидан айрилди. Шу сабаб уларга ўринбосарлар топиш керак. Шундай номзодлардан бири бу Эндрикдир. Ёш ҳужумчи "Палмейрас"да кўриниш бериб, бутун дунёни лол қолдирганди. Бразилия терма жамоаси аъзоси ёзда "Реал" футболчисига айланади. Бу воқеадан олдин у ўзини яна бир бор намойиш эта олди. Эндрик Англияга қарши кечган ўртоқлик учрашувида жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди. Бу орқали у 1994 йилги Роналдодан кейин, Бразилия таркибида гол урган энг ёш футболчига айланди. Шунчаки, ажойиб сценарий.

Кобби Мейну

Умуман, футбол мероси ҳақида гап кетганида, "МЮ" ҳар қанақасига топ клуб мақомида қолаверади. Буни жамоа етиштираётган ёш юлдузлардан сезиш қийин эмас. Мейну шулардан биридир. У Эрик тен Хаг давридаги энг қиммат топилмага айлана олди. Мейнунинг ўзига хослиги шундаки, у "МЮ"га энг керак пайтда пайдо бўлди ва жамоани жар ёқасидан тортиб ола билди. Ким билади дейсиз, балки биз келажакдаги янги Пол Скоулз ҳақида гапираётгандирмиз.

Эрлинг Холанд

Бутун дунё бу фикрга қўшилса керак – Холанд номи аллақачон ҳужумчи сўзи билан маънодошга айланган. Агарда футболнинг жавоҳирлари ҳақида гапирсак, Эрлингни эслаб ўтмаслик мумкин эмас. Негаки, футбол дунёси ҳозирга қадар ҳечам у каби бенуқсон ва ўз вазифасини ортиғи билан бажара оладиган марказий ҳужумчини кўрмаган эди. Холанд тез орада Мбаппе билан Роналду-Месси қиссасини қайтадан ёзиши мумкин. Харҳолда, биз мухлислар шунга умид қиляпмиз.

Флориан Вирц

Германия терма жамоаси 2014 йилдан бери кўп нарсага эриша олмади. Аммо бу ўлкадан доимо энг яхшилари етишиб чиққан. Флориан Вирц буюк бўлишга даъвогарлардан бири. Ўта ёшлигида порлаб чиққан футболчи, аллақачон бошидан қийин дамларни ўтказди. У бир йилдан ошиқ давр мобайнида тиззасининг хочсимон пайларини даволади. Қайтиш эса ажойиб кечди. Вирц 2024 йилда илк бор "Байер Леверкузен"ни "Бавария" тўсиғидан олиб ўтиб, чемпион қилишга яқин турибди. Кейин эса навбат Евро-2024га келади.

Жуд Беллингем

16 ёшида дебют қилиб, ўзи учун янги йўлни очган Жуд, бугун умуман бошқа даражага чиқди. 20 ёшли ярим ҳимоячи "Реал" сафида бир мавсум ўйнагани йўқ, аммо аллақачон афсонавий нишонлаш эгасига айланди. Бугун Беллингем футболни севувчи ҳар бир болакай орзуларида яшамоқда. Футбол янги Зайниддин Зиданга муҳтож эди. Бу зарурат учун Бирмингем шаҳри футболга Беллингемни ато этди.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

 
Манба: planetfootball.com
Киритилди: 19:00, 24.03.2024.
Ўқилди: 1856 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.