Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Эдди Хау 6 нафар футболчига таяниб «Ньюкасл»ни қайта қурмоқда

Баҳо:
+ | -

"Нюкасл Юнайтед"нинг янги эгалик остидаги биринчи тўлиқ мавсуми бутун дунёни ҳайратда қолдирди, аммо 2023-24 йиллардаги ишлар кўпроқ курашга бой бўлди.

Шунча пул сарфлаб, биз Эдди Хоу бошқарувни қўлга киритган пайтдаги аҳволи яхшиланишини кутилган эди - лигада 19-ўрин, чемпионшипга тушиб кетиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

«Магпийлар» Чемпионлар Лигаси футболи ва жароҳатлар рўйхатига эга бўлди, бу эса клубга анча қийинчилк туғдирди. Босим жуда катта бўлди ҳамда бу босимга бардош бериш қийин кечди.

Бу ёзда улар яна сарфлашлари учун пулга эга бўладилар ва яна кимларнидир жамоага олиб келиши мумкин. Аммо Эдди Хау 6 нафар футболчига таяниб «Нюкасл»ни қайта қуриши керак.

Бруно Гимараеш

«Ньюкасл»да ҳамма нарсага қодир Гимараешдек ярим ҳимоячи бор. Унинг энг яхши фазилати нима эканлигини айтиш қийин: унинг дунёқараши ғайриоддий, узатманинг оғирлиги зўр, у тез оёқларга эга, онгли, қатъиятли, тажовузкор ва мақсад сари интилувчан.

Бундан ташқари, у ўз жарима майдончаси ва унинг атрофидаги рақибларини осонгина доғда қолдира олади.

Arsenal could strike Bruno Guimaraes transfer after Newcastle confirm huge  blow amid FFP worry - football.london

"Реал Мадрид" яқинда унга эътибор қаратди, шунингдек, бразилиялик Гвардиоланинг ҳам радарига тушган. «Ньюкасл» эса иложи борича Брунони қимматроққа сотишга ёки жамоада сақлаб қолишга ҳаракат қилади.

Александр Исак

Дунёга машҳур мусиқа гуруҳи ABBA'нинг "Gimme, gimme, gimme" қўшиғига ҳамоҳанг:

Gimme, gimme, gimme a striker from Sweden

He’s our number 14 and he plays in attack

Gimme, gimme, gimme a striker from Sweden

First name’s Alexander and his last name’s Isak.

Исак - бу бирозгина жумбоқ. Узун бўйли, оёқ-қўллари кўпчиликнинг танасидан узунроқ бўлган ҳужумчи, шунга қарамай, унинг оёқлари мукаммал мувозанатга эга.

Alexander Isak was 'really impressed' with 23-year-old Newcastle man tonight

Бунга фақат энг зўр ҳужумчилар эгалик қиладиган дарвоза олдидаги хотиржамликни қўшинг ва «Ньюкасл»да ўзи хоҳлаган нарса бўла оладиган ҳужумкор чарм тўп устаси бор.

Исак бу мавсумда бир оз яккаланиб қолгандек кўринди, аммо у ўйнаган ҳар бир ўйинда биттадан кўпроқ гол уришга муваффақ бўлди. Агар шериклари имкон қадар тез-тез унга тўпни қандай қилиб олиш мумкинлигини аниқлай олса, лиганинг қолган клублари катта муаммога дуч келади.

Льюис Майли

Майли «Ньюкасл»нинг АҚШдаги мавсумолди ўйинларида порлади, шунинг учун биз уни айнан шу футболчини алоҳида таъкидладик. Ўзимизча бу қарорга келмадик, сабаби у ҳақиқатдан ҳам бунга лойиқ.

17 ёшли футболчи бу мавсумда асосий жамоада иштирок этиши кутилмаганди, ярим ҳимоя чизиғи бўйича Сандро Тонали, Бруно Гимараеш, Жоэлинтон, Жо Уиллок, Шон Лонгстафф ва Эллиот Андерсон ундан олдинда.

Тонали жароҳатлар ва мавсумий дисквалификация туфайли ўйинларни ўтказиб юборди ва ёш Льюис ўзини ярим ҳимоянинг марказида синаб кўрди.

Newcastle's Miley is named in CHELSEA'S squad for clash with Everton by  mistake| All Football

У бу мавсумда жиддий хатога йўл қўймаган клубнинг кам сонли футболчиларидан бири. Майли бу мавсумда 1 та гол уришга эришди.

Тонали кейинги мавсум бошида қайтса, марказий ярим ҳимоя позициялари учун рақобат қийин бўлади, аммо «Нюкасл» Майли атрофида жамоа қуриши ва уни замонавий бир клуб футболчисига айлантириши керак.

Тино Ливраменто

«Нюкасл»нинг баъзи мухлис ва мутаххасислари «Саутгемптон»дан 32 миллион фунт-стерлинг эвазига олиб келинган футболчининг жароҳат сабаб мавсумнинг тенг ярмини ўтказиб юборганидан ҳавотирга тушганди.

Киран Триппье ўтган мавсумда клубнинг энг яхши ўйинчиларидан бири эди ва асосий таркибда Жамаал Лассельес йўқлигида клубнинг де-факто сардори эди.

«Ньюкасл» ҳозир унчалик аҳмоқона кўринмайди. Тино ўйин вақтини нисбатан осон ўтказди, бутун жамоанинг жароҳатлари бор, аммо бунга уларнинг ҳимоячилари ҳам киради.

Tino Livramento admits he has already been blown away by £12m Newcastle  star in training

Тино ўнг қанот, чап қанот ҳимояда ва ҳатто ярим ҳимояда ўйнаган ҳамда у ҳамма позицияда ўзини кўрсата олган.

Келгуси мавсум бошида Триппье 34 ёшга тўлади ва Ливраменто узоқ муддатда йўлланмани қўлга киритишга тайёр, аммо шу вақтгача у ниҳоятда фойдали футболчига айланди.

Агар улар уни шу ёзда сотиб олишса, у ўтган мавсумда унга тўлаганидан кўра қимматга тушишига кафолат бор.

Энтони Гордон

Англиялик футболчи бу мавсумда «Магпиес»нинг энг яхши ўйинчиси бўлди. Гордон «Ньюкасл»даги ролини аниқлаш учун ярим мавсум вақт сарфлади, аммо ҳозир у Эдди Хаунинг алмаштирилмас ўйинчиси.

Ўйинчининг меҳнаткаш, ўта шиддатли ўйинлари жамоага фойда келтирмоқда. У келганидан кейин рақиблар қанот ҳимоячилари учун ҳақиқий муаммога айланди.

Newcastle United - Anthony Gordon: 'That's the biggest skill in life, to  stay present. Ultimately, we're not promised tomorrow'

Гордин айни дамда 23 ёшда, эндигина Англия терма жамоасига биринчи чақирувни қўлга киритди ва агар керак бўлса, ҳужумчи сифатида ҳам марказда ўйнай олади.

Агар у ва Исак ротация бўйича тушунчага эга бўлишса, бу келгуси мавсумларда «Ньюкасл»нинг ҳужуми учун пойдевор бўлиши мумкин.

Свен Ботман

Нидерландиялик футболчи эндигина 24 ёшда ва у яқинда тиззасидан олган жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлса, у кейинги ўн йил давомида «Магпийлар» ҳимоясининг марказини эгаллайди.

Свен ҳимоя марказида ўзини яхши тутади ҳамда рақиблари билан елкама-елка курашларга киролади.

Botman reveals: Defender played through with cruciate ligament injury |  SoccerOdd

Ботман тўп билан ҳам ажойиб ўйин кўрсатади ва ўзининг ҳамюрти Виржил ван Дейк каби қанотларга узатмаларни «учира» олади. Ботман атрофида мудофаа қурилса, шунда «Магпийлар» келажаги ҳақида қайғурмаса ҳам бўлади.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 17:33, 25.03.2024.
Ўқилди: 1379 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.