Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ 1-0 Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Ўзбекистонда маҳалла терма жамоалари ташкил қилинади ҳамда мактабларда футбол етакчиси танлаб олинади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонда “маҳалла терма жамоа”лари ташкил қилинади ҳамда мактабда футбол етакчиси танлаб олинади.

Бу ҳақда “Маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантириш ва тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Президентнинг ПҚ-136-сон қарорида кўзда тутилган.

Ҳужжатга кўра, маҳалладаги ёшлар етакчисига қўшимча вазифалар юкланади ва у футбол бўйича спорт иншоотларидан тизимли ва самарали фойдаланишини ташкил қилиб беради. Бундан ташқари ёшлар етакчиси футбол бўйича эркаклар ва аёлларнинг турли ёш тоифалари кесимидаги “маҳалла терма жамоа”ларини шакллантириш ҳамда уларни мусобақаларга тайёрлашни ташкил этади.

Президент қарорига кўра, Спорт вазири (А. Икрамов) икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 28-июлидаги ПҚ-245-сон қарори билан тасдиқланган “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ғолиб ва совриндор бўлган ҳамда ҳудудида спорт инфратузилмаси мавжуд бўлмаган маҳаллаларда универсал, стритбол ва воркаут спорт майдончаларини 2030-йилга қадар ташкил қилишнинг умумий параметрларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон футбол ассоитсацияси, Спорт вазирлиги ва Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент Шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 12-15 ёш тоифалари ўртасида икки босқичли “Маҳалла лигаси” ва 16-30 ёш тоифалари ўртасида уч босқичли ДХХ кубоги мусобақаларини ўтказиш тизимини йўлга қўйиши кўзда тутилган.

“Маҳалла лига”си мусобақаларида ўз иқтидорини намоён этган энг иқтидорли футболчи ёшларни саралаб олиш орқали ҳудудий футбол ва спорт мактаблари ҳамда футбол академияларига йўналтириб бориш тизми йўлга қўйилади.

Қайд этилишича, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги биргаликда 2024-йилдан бошлаб 8-11-синф ўқувчилари орасидан бир нафар футбол етакчисини танлаб олиш тизимини йўлга қўяди. Футбол етакчиси ўзлари таҳсил олаётган таълим муассасасининг мусобақаларда қатнашиши билан боғлиқ масалаларда спорт мактаби директорининг футболни ривожлантириш бўйича ўринбосарига кўмаклашади.

Қарорга кўра, ушбу қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга Спорт вазири А.Икрамов ҳамда Ўзбекистон футбол ассоцацияси раиси А.Азизов масъул қилиб белгиланган.

Киритилди: 18:47, 25.03.2024.
Ўқилди: 490 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.