Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Йорн Андерсен: «Футболда ҳамма нарсанинг имкони бор. Ўзбекистонга ижобий натижа учун келдик»

Баҳо:
+ | -

Гонконг терма жамоаси бош мураббийи Йорн Андерсен Ўзбекистонга қарши бўладиган ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен Сречко Катанецга соғлиқ ва омад тилайман. Биз Германия чемпионатида бир-биримизга қарши ўйнаганмиз. Ўша пайтда у «Штутгарт»да, мен эса «Айнтрахт»да фаолият юритганман. Умид қиламан, у тезроқ соғаяди.

Катанецнинг йўқлиги катта аҳамиятга эга бўлмайди. Аммо ўйин пайтида бош мураббий муҳим, аммо унинг мураббийлар штабида яхши мутахассислар бор.

Катта футбол мамлакати бўлмаган биз каби жамоалар учун Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнаш осон бўлмайди. Ўзбекистон ФИФА рейтингида Осиё жамоалари орасида 8-ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистон ўз ўйини орқали Европанинг яхши жамоалари билан рақобатлаша олади.

Биз Гонконгда ўтказилган илк ўйинга яхши  тайёргарлик кўргандик. Рақибга қарши тўғри тактика қўллаган ҳолда тажокузкор ўйнаб, бўш ҳудуд қолдирмасликка интилдик. Футболда барча нарсанинг имкони бор. Биз бу ерга ижобий натижа учун келдик.

Гонконг учун Ўзбекистон ва Эрон каби жамоаларга қарши ўйнаш осон эмас. Аммо биз буларга қарши ўйинларда кўп нарса ўрганяпмиз. Биз янада яхшироқ ўйнашимиз ва майдонда жанг қилишимиз керак.

Кучли жамоаларга қарши ўйинлар савия борасида бизга яқин бўлган рақибларга қарши баҳсларда бизга қўл келади. Бизни қийин ўйин кутиб турибди, аммо футболчиларда мотивация юқори ва биз яхши тайёргарлик кўрдик.

Бу ажойиб мамлакат келганимиздан хурсандмиз. Машғулот учун бизга тақдим этилган майдон сифатидан қониқиш ҳосил қилдик", — деди норвегиялик мутахассис.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:06, 25.03.2024.
Ўқилди: 1423 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.