Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Европа чемпионатида ўйнамайдиган юлдузлар

Баҳо:
+ | -

Европа жамоалари ёзда бўлиб ўтадиган қитъа чемпионатига тайёргарликнинг сўнгги босқичида. Тез орада терма жамоалар таркиби аниқланади. Бугун Германия майдонларида ўйнамайдиган юлдузларни кўриб чиқамиз.

Жароҳатлар

Биз жароҳатлардан тикланишга улгурмайдиган кўплаб юлдузларни биламиз. Давид Алаба декабрь ойида ўзининг хочсимон мушакларини жароҳатлаб олди, шундан сўнг унинг Еврода иштирок этиш имконияти бутунлай йўқолди. "Реал Мадрид" ҳимоячисининг жароҳатидан фориғ бўлиши ва олти ой ичида ўз формасига қайтиши шунчаки ҳақиқатга тўғри келмайди, шунинг учун австриялик Еврода қатнашолмайди. Унинг жамоадоши Тибо Куртуа ҳам майдонга тушмайди. Белгиялик футболчи август ойида жамоадоши каби жароҳат олган эди ва Еврода иштирок этмаслигини аллақачон айтган эди.

Амалдаги турнир ғолиби Доменико Берарди даъволанаётган эди ва Еврога қадар формага киришга умид қилганди. Бироқ март ойида олдинги жароҳатидан тузалиб кетган форвард товонидан яна лат еди ва кейинги йилга қадар сафдан чиқди.

“Ньюкасл” ҳимоячиси Свен Ботман, ўз навбатида, Рональд Куманни Нидерландия терма жамоасида бўлиши кераклигига ишонтириш учун бор кучи билан ҳаракат қилди. Бироқ, март ойида у 6 ойдан 9 ойгача майдонга туша олмаслиги маълум бўлди.

Гави Испания терма жамоасида 2025 йилгача ўйнамайди. Ноябрь ойида у миллий терма жамоа сафида Грузияга қарши ўйинда жиддий жароҳат олган эди. “Барселона” вакиллари футболчининг жароҳатида жамоа бош мураббийи Луис де ла Фуэнтани айблашди. Гап шундаки, грузинларга қарши ўйинда мураббий уч кун олдин кипрликлар билан ўйинда майдонга тушган икки нафар футболчини таркибда қолдирган. Ушбу жанжал фонида Қироллик футбол федерацияси Гави жароҳатидан тузалиб кетса ҳам, 2025 йилгача терма жамоага чақирмасликка ваъда берди.

Хочсимон боғламининг ёрилиши Иван Перишичнинг ҳам фаолиятининг умидсиз якунига айлангандек. 35 ёшли хорватиялик буни сентябрь ойида қабул қилиб олди ва бор кучи билан қайтишга ҳаракат қилмоқда, аммо бунга имконият кам. Унинг ёши ва "Тоттенхэм" билан шартномаси ёзда тугашини ҳисобга олсак, Перишич фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаяпти, деб тахмин қилиш мумкин.

Люк Шоу ҳам тезроқ тузалиб кетишига умид қилмоқда. Феврал ойида у мушак муаммоси қайталанди, бу эса футболчини мавсумнинг қолган қисмида ўйиндан четлаштириши мумкин.

Мураббий билан зиддият

Куртуага қайтадиган бўлсак, у нафақат жароҳати, балки Доменико Тедеско билан муносабатлари кескинлашгани учун ҳам Германияга бормаслиги мумкин.

Шунингдек, Бен Уайт мураббий билан эмас, бу сафар Англия терма жамоаси билан келишмайди. "Арсенал" ҳимоячиси 2022 йилги жаҳон чемпионатидан кейин терма жамоага таклифларни рад этди. Гарет Саутгейт Уайтни март ойида Бразилия ва Белгияга қарши ўртоқлик ўйинларига чақирди, аммо у яна рад жавобини берди. Матбуот хабарига кўра, ҳимоячи асосий таркибдан кафолатланган ўринга эга бўлишни истайди, акс ҳолда жамоа чақирувини қабул қилмайди.

"Ставка"чилар

Кузда Италияда жанжал кўтарилди. Бир нечта футболчи қимор ўйнашда айбланди. Энг кўп зарба "Ньюкасл" ярим ҳимоячисига бўлди, у ўн ойга дисквалификация қилинди. Тоналининг йўқлиги Италия жамоаси учун муаммо бўлади.

Аммо яна бир айбланувчи, адолат билан келишувга эришган Никола Фаджоли Еврода ўйнаш имкониятига эга. Унинг дисквалификацияси июн ойида тугайди ва Лучано Спалетти етти ойни ўтказиб юборган футболчини чақириши даргумон.

Киритилди: 16:42, 26.03.2024.
Ўқилди: 2229 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.