Спорт молияси бўйича эксперт Роб Уилсон "Манчестер Сити"нинг Премьер-лигадан четлатилиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
Маълумки, клуб 115 та молиявий қоидаларни бузганликда айбланмоқда. "Техник жиҳатдан "Манчестер Сити"га бериладиган жазонинг чегараси йўқ.
Улардан очко олиб қўйилиши ҳам, АПЛдан четлатилишлари ҳам мумкин. Аммо, мен "Манчестер Сити"нинг қуйи лигага тушиб кетишини тасаввур қила олмайман.
Улар 20 очколик чегирмани қабул қилишлари ва Чемпионлар лигаси билан кифояланишлари керак", - деди Уилсон.