Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Арсен Венгер: «Тўп футболчининг дўсти бўлиши керак»

Баҳо:
+ | -

Истеъдодларни ривожлантиришнинг энг муҳим жиҳатларидан бири бу келажакдаги ўйинчиларнинг профилини тушунишдир.

Ўйин давом этаркан, ўйинчилар энг юқори даражада ўйнашлари учун зарур бўлган кўникмалар ҳам ривожланади. Венгер жаноблари келажак ўйинчиларининг ривожланиши ҳақида бошқалардан кўра яхшироқ гапира олади. Кўп йиллар давомида энг юқори даражадаги мураббий сифатида ишлаганидан сўнг, у энди ФИФАнинг футболни глобал ривожлантириш бўлими бошлиғи. ФИФА расмий сайтига берган интервьюсида у ўйинчи ўйин чўққисига чиқиши учун эга бўлиши керак бўлган асосий фазилатларни муҳокама қилди.

- Юқори даражадаги ўйинчилар эга бўлиши керак бўлган энг асосий фазилат нима?

- Тўп уларнинг дўсти бўлиши керак, уни исталган вақтда қабул қилишга тайёр бўлишлари керак. Қарор қабул қилишда ўйинчи тез ва динамик бўлиши, тўп билан қачон югуришни ва қачон беришни билиши керак. Шунингдек, бундай ўйинчи спорт, тактик ва техник жиҳатдан тажрибали бўлиши, шу жумладан ҳар икки оёғида бирдек ўйнай олиши талаб этилади.

- Келажакда футбол қандай кўринишга эга бўлади?

- Сўнгги ўн йил ичида ўйиндаги асосий ўзгаришлар жисмоний жиҳатдан бўлди. Фикримча, келажакда кўпроқ техник ва руҳий томонга эътибор қаратилади, айниқса ўйиндаги стрессли ва босимли лаҳзаларини қандай енгишга урғу берилади. Ўйинчилар майдонни яхшироқ кўришади ва атрофида нима бўлаётганини яхшироқ таҳлил қилиш орқали қийин вазиятлардан чиқиш учун яхшироқ жиҳозланган бўлишади.

- Футболда техниканинг аҳамияти қай даражада?

- Техника муҳим, чунки у ўйинчи истеъдодининг ифодасидир. Сўз бойлиги чекланган ёзувчи ўзи ўйлаган нарсани ифода эта олмагани каби, яхши техникасиз футболчи ҳам вазиятларни яхши таҳлил қила олса ҳам, хоҳлаган нарсасига эриша олмайди. Футбол биринчи навбатда техник ўйин эканлигини баралла айта оламан - оёқларингиз ғайритабиий ҳаракатларни амалга ошириши учун, улар ақлингиз хоҳлаган нарсани қила олиши лозим. Бунга эса миянгизни ўргатиш керак. Бундай алоқасиз техника чекланган ҳисобланади.

- Биз кўраётган бугунги энг юқори техникаларни янада юқори даражага чиқариш мумкинми?

- Футболда жамоа мукаммал техникага эга 11 нафар футболчига эга бўлиш учун интилиши керак. Кейинги ўн йил ичида ўйиннинг техник даражаси, айниқса тўп билан югуриш ва аниқ пасни бажариш қобилияти яхшиланишига аминман. Дастлаб, ҳар бир футболчи тўп билан югуриши ва ҳатто йўлда аниқ, ўткир пасларни бажаришда камида Лионель Месси ва Диего Марадонадек бўлиши керак. Кейин саволингизга ўтсак бўлади...

- Техник ижро ва қарор қабул қилиш ўртасидаги боғлиқликни қандай ифодалайсиз?

- Ўйинчига ўз қарорларини амалда қўллашга имкон берадиган жиҳат техник сифатдир. Бу шуни англатадики, пас ёки тўп билан олдинга интилишдан олдин ва кейинги ҳаракатлар тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин, ўйинчилар дуч келган вазиятни таҳлил қилишлари керак. Қарор қабул қилишда мослашувчанлик муҳим аҳамиятга эга, чунки ўйинчилар майдонда доимо ўзгариб турадиган ландшафтга мослашишлари керак. Агар ўйинчи қандай қилиб тўғри қарор қабул қилишни билса ва уни майдонда амалга ошириш учун зарур техникага эга бўлса, унда муваффақиятга эришиш учун зарур бўлган барча нарсалар мавжуд.

- Футболчиларни қандай такомиллаштириш мумкин?

- Ўйинчининг кучли томонларидан ташқари, такомиллаштириш мақсадида унинг ўйинидаги камчиликларни ҳам таҳлил қилиш керак. Баъзан ўйинчи ўз камчиликларини аниқлаб, уларни тузатиши мумкин, аммо бошқа пайтларда ўйинчи нима учун муайян вазиятларда қийналаётганини таҳлил қилиш, уларга ечимларни таклиф қилиш ва уларга яхшироқ бўлиш имкониятини бериш учун мутахассис керак.

- Маълумотни идрок этиш ва қайта ишлаш қобилиятини ривожлантириш борасида қандай фикр билдирасиз?

- Энг кўп маълумотга эга ўйинчилар тўпни олишдан 10 сония олдин катта ютуқларга эришадилар. Ушбу жиҳатни яхшилаш учун ўйинчиларни атрофида содир бўлаётган воқеаларни таҳлил қилишга мажбур қиладиган машғулотлар ўтказилиши керак; бу уларнинг тўпни олишдан олдин ҳам маълумотни ўзлаштириш қобилиятини ошириши мумкин. Бу футбол келажаги учун муҳим таркибий қисмдир - ўйинчини асабий вазиятлардан чиқишда моҳирроқ қилиши мумкин, чунки улар тезроқ қарор қабул қилишлари ва ўз техникасидан самаралироқ фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Самарали машғулотларга эришиш учун нималар муҳим?

- Ҳар бир машғулотда уч хил ингредиент бўлиши керак. Улардан бири дриблинг, пас ёки тўпни бошқариш каби ўйиннинг техник қисмини ишлаб чиқишни ўз ичига олиши керак. Кўриш ва қарор қабул қилиш жараёнини яхшилашга ёрдам берадиган тактик элемент ҳам мавжуд. Ва ниҳоят, камида 20 дақиқа бўлиши керак, бу вақт давомида ўйинчилар шунчаки футбол ўйнашлари ва ўзларини ҳар томонлама исботлашлари мумкин.

Киритилди: 23:40, 26.03.2024.
Ўқилди: 507 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.