Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Мусаев U-20 ЖЧ қуръа ташлаш маросимида иштирок этади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев 25 март Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган ЖЧ-13 (U-20) финал босқичига қуръа ташлаш маросимида иштирок этади.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев қуръа ташлаш маросимида иштирок этиш учун 24 март куни Истанбулга учиб кетади. Терма жамоа бош мураббийига сафар давомида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси матбуот котиби Бахтиёр Маметов ҳамроҳлик қилади. Қуръа ташлаш маросими якунига етгач, финал босқичида иштирок этадиган барча 24 терма жамоа вакиллари жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтадиган стадионлар, машғулотлар майдони ва турнир иштирокчиларига яратиб берилган шароитлар билан танишишлари мумкин бўлади.

Маълумот ўрнида, финал босқичига йўлланма олган 24 жамоа 6 гуруҳга сараланади. Жумладан, ёшлар ўртасида Европа қитъаси чемпиони Испания терма жамоаси «А» гуруҳининг биринчи жамоаси сифатида қайд этилди. Бу гуруҳдаги жамоалар барча учрашувларни Истанбулда ўтказади. Ўз қитъаларининг чепионлари ҳисобланган терма жамоалар эса, қуръа жараёнида 1-саватдан жой олишади. Осиё Футбол Конфедерацияси ҳамда Африка Футбол Конфедерацияси терма жамоалари 2-саватдан, КОНМЕБОЛ ва КОНКАКАФ терма жамоалари 3-саватдан, Европа қитъасидан финал босқичини қўлга киритган яна 5 терма жамоа 4-саватдан жой олади. Мусобақа мезбони - Туркия терма жамоаси ҳам, айнан 4-саватдан жой олади. Ташкилотчилар томонидан мусобақа давомида бир қитъа шарафини ҳимоя қиладиган терма жамоаларнинг гуруҳ босқичида бир-бирига тўқнаш келиб қолмаслиги мақсадида шундай қарорга келинган.

Истанбулда бўлиб ўтадиган қуръа ташлаш маросимида, шунингдек ФИФА томонидан U-20 жаҳон чемпионати ғолибига топшириладиган янги кубок тақдимоти бўлиб ўтади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 16:23, 11.03.2013.
Ўқилди: 4882 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик