"Реал Мадрид" президенти Флорентино Перес жамоанинг бўлажак янги футболчиси Эндрик билан суҳбатлашди. 17 ёшли бразилиялик Испания терма жамоасига қарши “Сантьяго Бернабеу”да бўлиб ўтган ва сермаҳсул дуранг билан якунланган ўртоқлик учрашувида гол урди – 3:3.
"Биз ҳаммамиз сени шу эрда кутамиз", деди "қироллик клуби" президенти Перес учрашувдан сўнг Эндрикка Родриго ва Винисиус Жуниор қуршовида.
Эндрик Бразилия терма жамоасида ўтган йилнинг кузида дебют қилганди. У терма жамоа сафида тўртта ўйинда иккита гол урган.