"Интер Майами" Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳимоячиси Аксель Витселни сотиб олмоқчи.
Mundo Deportivo хабарига кўра, МЛС клуби раҳбарияти ҳимоя чизиғини кучайтириш ниятида. "Интер Майами" Витсель номзодига қизиқиш билдирмоқда, чунки футболчининг "Атлетико" билан шартномаси шу мавсумдан кейин тугайди.
Бельгиялик футболчи 2022 йилда "Атлетико Мадрид"га келиб, эркин агент сифатида жамоага қўшилган эди. Бу даврда Витсель барча турнирларда 85 та учрашувда қатнашиб, битта гол ва битта голли узатмани амалга оширган.