Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячи Кьелл-Арик Ветьен билан янги шартнома имзолаганини эълон қилди. 18 ёшли германиялик билан келишув 2028 йилгача мўлжалланган.
Жорий мавсумда у "Боруссия" ёшлар жамоасида 27та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол урди ва 9та голга ассистентлик қилди.