Сўнги вақтларда «Реал» футболчилари Мадрид кўчаларида тез-тез шўхлик қилишмоқда. Тўғрироғи, йўлларда тезликни бироз ошириб юборишяпти.
Бу галги қурбон германиялик футболчи Месут Ўзил бўлди. Лекин Ўзил тезликни оширмаган, шунчаки белгиланмаган жойдан автомабилини буруб олган. Ахир йўл назоратчилари ҳам қаердан билишсин Ўзилнинг майдондаги рақибларни шошириб қўювчи бурилишларини.
Айтилишича, футболчи 500 евро миқдорда жарима тўлаган ва олти ойга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинаган.
Хабарингиз бор, «Реал»нинг бошқа футболчилари Карим Бензема ва Марселоларнинг ҳам шаҳар кўчаларида қоида бузиб жарима тўлашганига кўп вақт бўлгани йўқ. Лекин Марсело сал кўпга тушган эди. У назоратчига нақд 6 минг еврони санаб бергани матбуотда боссиб ёзилганди.
Ана кўрдингизми нега футболчиларга кўп пул тўлашади.