Хави бош мураббийликдан кетганидан кейин ҳам "Барселона" тизимида қолиши мумкин.
Агар 44 ёшли мутахассиснинг истеъфоси ростдан ҳам амалга ошса, "кўк-анорранглилар" раҳбарияти унга Каталония клуби фонди элчиси лавозимини таклиф қилмоқчи, деб хабар бермоқда Marca нашри.
Хави аввалроқ жорий мавсум якунида мураббийлик лавозимини тарк этишини маълум қилган эди.
29-турдан кейин “Барселона” Ла Лигада “Реал”дан 8 очко ортда қолиб, 2-ўринни эгаллаб турибди. Каталонияликлар Чемпионлар лигасининг чорак финалида "ПСЖ" билан ўйнайди.