"Бавария" вингери ёзда ижарага берилиши мумкин.
Гап январь ойида "Альянс Арена"га "Гранада"дан кўчиб ўтган Брайан Сарагоса ҳақида кетмоқда. Журналист Флориан Плеттенберг хабарига кўра, Сарагоса Испанияга қайтиб, мавсумни "Райо Вальекано"да ижара асосида ўтказиши мумкин.
Қайд этилишича, футболчининг келажаги кўп жиҳатдан “Бавария”нинг янги бош мураббийига боғлиқ бўлади.
Раҳбарият ҳали якуний қарорга келмаган. Эътиборлиси, Сарагоса Томас Тухель билан келиша олмади.