Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Эдер Милитао, аввалроқ кутилганидек, “Ателетик”га қарши ўйинда иштирок этмайди. Бу ҳақда Relevo хабар бермоқда.
Манбага кўра, футболчи якшанба кунги ўйинда иштирок этиши мумкин эди, аммо ҳозир у "100%" тайёр эмас, шунинг учун клуб таваккал қилмасликка қарор қилган.
Бундан ташқари, нашр таъкидлаганидек, Милитаонинг тикланиш жараёни яхши ўтди, шунинг учун энди даволаниш муваффақиятини мустаҳкамлаш ва майдонга киришга шошилмаслик керак.
Эслатиб ўтамиз, Милитао "Атлетик Билбао" билан Испания Примьеросининг 1-тур учрашувида жароҳат олганди.
Ҳимоячи 50-дақиқада майдонни тарк этишга мажбур бўлди ва унинг ўрнига Антонио Рюдигер майдонга тушди.
Кейинроқ шифокорлар унга хочсимон боғламнинг ёрилиши ташхисини қўйишди.