"Барселона"нинг бир қатор футболчилари мавсум олдидан бошқа жамоаларга ижарага берилган эди. Шундай футболчилардан бири - Хулиан Араухо. Ўнг қанот ҳимоячиси ҳозирда "Лас-Пальмас" шарафини ҳимоя қилмоқда.
Sport нашри хабарига кўра, эртага "канарейкалар"нинг "Барса"га қарши ўйинида Араухо иштирок этмайди. Унинг ижара шартномаси бунга тўсқинлик қилади.
22 ёшли футболчи жорий мавсумда 25 та ўйинда 2 та гол урди.