"Реал Мадрид" дарвозабони Кепа Аррисабалага билан клубнинг захира дарвозабони мақоми борасида келишиб олишди, чунки Андрей Лунин охирги марта январь ойида ўз ўрнини испанияликка топширганди.
21 январдан буён бир дақиқа ҳам майдонга тушмаган Кепа Аррисабалага Карло Анчелоттининг мавсумнинг қолган қисмида Андрей Лунин асосий дарвозабон бўлиши ҳақидаги қарорини хотиржам қабул қилди. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Тибо Куртуанинг жароҳати мавсум охиригача захира ўриндиғида бўладиган испанияликнинг ҳолатига таъсир қилмайди.
Таъкидланишича, Аррисабалага мадридликлар бош мураббийига ҳеч қандай муаммо туғдирмаяпти ва хотиржам машғулот ўтказмоқда.
Бироқ, "Реал Мадрид" Кепанинг "Челси"даги ижараси тугаши сабабли жорий мавсум охирида жамоани тарк этишидан хабардор.