"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Aнчелотти жамоанинг ҳимоя марказидаги кадрлар муаммолари ҳақида гапирди.
Эдер Милитао жароҳати туфайли мавсумнинг кўп қисмини ўтказиб юборди ва яқинда сафга қайтди, Давид Aлаба эса декабрь ойи охирида тиззасидан жароҳат олди ва мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборди.
"Бу мавсумда бизда деярли ҳар доим фақат иккита марказий ҳимоячи бўлди. Ҳа, бу ғалати ҳолат, лекин Рюдигер ажойиб мавсум олиб бормоқда.
Начо ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Биз хатоларга йўл қўйдик, аммо яхши иш қилмоқдамиз", деди Aнчелотти матбуот анжуманида.