Ўзбекистон Суперлигаси 4-турида Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси "Пахтакор" майдонида 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу баҳсда "бўрилар" сафида учта гол уриб жамоага ғалаба келтирган Шоҳруҳ Абдураҳмонов Суперлига янги мавсумининг илк хет-триги муаллифи бўлди.
25 ёшли футболчи ярим ҳимоячи позициясида ўйнашини қайд этиш лозим.