Суперлига 4-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Сўғдиёна" (2:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ниҳоят ғалаба қозона олганимиздан хурсандман. Ўйинда 5та гол ва яна кўплаб вазиятлар содир бўлди. Футболчиларимга ишонаман. Улар бугун ғалабага ҳақли ўйин кўрсатишди.
Стабиллик етишмаяпти деган саволга унча қўшилмайман. Биз бунгача чемпионат пешқадами билан ўйинда мағлуб бўлдик. Ностабиллик йўқ. Ўйинимизни яхшиласак, натижа келади.
Тактика бор, аммо тактикага ўйинчилар доим ҳам мос келиши қийин. Дориев ва Ёвович жуда сифатли ва кучли футболчилар. Дрибблинги яхши ва ҳужумларни якунлай оладиган футболчилар. Бошқа ёшларимиз ҳам бор. Масалан, Аҳадов бугун лигада дебют қилди. Қолаверса, Мустафоқулов ҳам Суперлигада ҳали ўйнамаган. Шунингдек, Мавлонқулов, Синдаров, Фозилов каби ёшларга ҳам қаттиқ ишонч билдираяпмиз.
Замонавий футболда рақибдан келиб чиқиб тактика танланади ва ўйналади. Ҳеч ким ҳеч кимдан қўрқмайди. Рақиб кучли таҳлил қилинади ва шунга қараб тактика танланади. "Пахтакор"да қандайдир муаммо кўрмадим. Улар кучли жамоа ва чемпионлик учун ҳали курашади. Уларнинг сафида терма жамоа сафида ўйнайдиган кўплаб футболчилар ўйнайди", - деди Бошкович.