Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Тимур Кападзе: «Ғалабага ҳақли эдик»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 4-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Нефтчи" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бутун жамоани ғалаба билан табриклайман ва ўйлайманки бунга ҳақли равишда эришдик. Йигитлар яхши ўйнашди ва охиригача ҳаракат қилишди. Терма жамоадан келганимиздан сўнг ушбу ўйинга тайёргарлик кўришга икки кун вақтимиз бўлди. Йигитлар эса профессионал. Умуман олганда, Нефтчига қарши қийин ўйин бўлишини кутгандик, аммо йигитлар ўйинда ва курашларда яхши ўйнашди.

Илк бўлимда икки жамоа ҳам тетик бўлгани учун унчалик катта бўшлиқлар бўлмади деб ўйлайман. Бутун ўйин давомида Нефтчига зарба бериш ва вазият яратишга имкон бермадик, бу ҳимоячиларимизнинг яхши ўйнаганидан далолат беради. Йигитлар эса бўшлиқлардан яхши фойдаланишди, айниқса иккинчи бўлимда. Йигитларга биринчи бўлимда рақиб ҳимоячиларини ҳолдан тойдирганимиз сабаб иккинчи бўлимда хато бўлишини ва уни кутишни айтдим. Кўрганингиздек, бу юз берди ва ғалабага эришдик. Биз бундан хурсандмиз.

Тайёргарликни 2-апрелда бошлаймиз ва 6-апрелга қадар шу ерда бўламиз. Ундан кейин Дубайга бир ҳафтага йўл оламиз ва ўртоқлик ўйини ўтказамиз. Шундан сўнг Доҳага борамиз. Ҳозирча тайёргарликни легионерсиз давом эттирамиз. Нафақат Файзуллаев ва Ҳусанов, балки Эркинов ва Йўлдошевнинг иштироки ҳам сўроқ остида. Бунга сабаб ФИФА кунлари эмаслиги ва уларда ўша пайтда тур ўйинлари бўлиб ўтишидир. Ҳозирча мулоқот қилган ҳолда ҳаракат қиляпмиз, аммо бир нима дейиш қийин. Албатта, уларнинг келиб жамоамизни кучайтиришга умид қиламиз. Сабаби бу ватан жамоаси ва уларнинг бари бунга тайёр. Бундай ўйинчиларга эга бўлиш ҳар бир мураббий учун муҳим", - деди Кападзе.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 04:22, 01.04.2024.
Ўқилди: 1492 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.