"Ливерпуль", "Челси" ва Каталониянинг "Барселона" клубларига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган "Спортинг Лиссабон" бош мураббийи Рубен Аморим келажаги ҳақида гапирди.
"Ҳозир бор эътиборимни “Спортинг”га қаратганман ва бу жамоа мураббийи эканлигимдан жуда фахрланаман. Биз бор эътиборимизни титулларни қўлга киритишга қаратганмиз. Охир-оқибат ҳаммасини кўрасиз, лекин ҳозирча менинг шартномам бор ва мен бу ерда бахтлиман.
Бу энг муҳими. Бу ерда бахтли эканлигим шартномадан кўра муҳимроқдир", - дея Аморимнинг сўзларини келтиради журналист Бен Жейкобс Х ижтимоий тармоғида (собиқ Twitter).