Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Тим Цзюнинг промоутери мижози Исроил Мадримов билан жангга тайёрлигини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

Австралиялик боксчи Цзюнинг промоутери Тимнинг Фундорага қарши жангдаги мағлубиятидан кейинги режалари ҳақида бўлишди.

“Биз австралиялик спортчининг энг жасоратли жангларидан бирини кўрдик. У охирида яхши кўра олмаган бўлса-да, кучли рақибга қарши 10 раунд жанг қилди. Австралияликлар Тимга тўлиқ ишонади. Бу унинг фаолияти бошланиши, холос. Биз реванш жангини ўтказамиз ва бунга доим тайёрмиз.

У ҳеч нарса йўқотмади. У шунчаки ғалаба қозониш учун қанчалик узоққа боришга тайёрлигини кўрсатди.

Исроил Мадримов? У билан Австралияда жанг қилишга тайёрмиз. Ҳозир у титулни қўлга киритди, шунинг учун жанг Европада бўлиши ҳам мумкин. Кўрамиз.

Ҳозир эса асосий мақсадимиз — Фундорага қарши реванш”, — дейди Жорж Росс.

Эслатиб ўтамиз, Тим Цзю Себастьян Фундорага қарши жангда ҳакамлар қарорига кўра мағлуб бўлди. Шу тариқа Себастьян Цзюнинг WBO камаридан ташқари ушбу вазнда вакант бўлиб турган WBC чемпионлик камарига ҳам эга чиқди.

Ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов 8 март оқшомида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида россиялик Магомед Курбановни 5-раундда нокаутга учратиб, WBA камарини қўлга киритганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:00, 01.04.2024.
Ўқилди: 1686 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [4696]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3802]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3654]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [3622]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2971]

«Реал»нинг инсайдларни ҳисобга олган ҳолда тузилган таркибини кўрдингизми? [2523]

Жорже Мендеш Барселонага келди [2394]

«Реал» Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди [2181]

Коференциялар лигаси. Шомуродов ва Файзуллаев майдонга тушган баҳсда Финляндия клуби билан дуранг ўйнади (видеошарҳ) [1849]

Расман: «Манчестер Сити» 135 миллион евролик трансферни эълон қилди [1770]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик