Бильбаонинг “Атлетик” клуби ярим ҳимоячиси Андер Эррера “ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг “Реал”га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги фикри билан ўртоқлашди.
"Килианнинг "Реал"га ўтиши муқаррар. Энг зўр футболчилар энг зўр клубда ўйнашлари керак", - дейди ярим ҳимоячи.
Аввалроқ 25 ёшли франциялик жорий мавсум якунида Мадрид грандига ўтиши ҳақида хабар берилганди.
Мбаппенинг "ПСЖ" билан шартномаси 2023/2024 йилги мавсум охиригача амал қилади.