Кеча Чемпионшип навбатдаги тури доирасида "Лидс" "Халл Сити"ни 3:1 ҳисобида енгди. Ўйиндан сўнг "товуслар" устози Даниэль Фарке жамоаси ҳақида гапирди.
"Мен йигитлар билан жуда фахрланаман. Шубҳасиз, уларнинг кўпчилиги учун қийин ўйин бўлди, бу олти кун ичида учинчи ўйин эди, чунки сешанба куни уларнинг аксарияти ўз мамлакатлари учун терма жамоада ўйнади.
Бугун бизда жуда кўп муаммолар бор эди. Глен Камара шамоллаган бўлса ҳам ўйнади, аммо биз ҳозирда марказий ярим ҳимоячилар борасида бироз камчиликка эгамиз.
"Халл" биринчи бўлимда кўп муаммолар туғдирди. Иштиёқни йўқотмадик, уларни қарши ҳужумларда ўтказиб юбормасликка, бўшлиқларни очмасликка ҳаракат қилдик.
Улар, айниқса, кучли жамоаларга қарши ўйинларда жуда яхши натижаларга эришганди. Биз иккинчи бўлимни жуда яхши ўтказдик ва якунда чиндан ҳам яхши рақибга қарши қийин ўйинда менимча, бу ҳақли ғалаба бўлди", – деди Фарке.