Кириш Регистрация

Айни ўйнайдиган паллада кетиш...

Баҳо:
+ | -

Футболчи 24 ёшда, у ўз клубида етакчилардан бири ва трансфер ҳуқуқи 18 миллион еврога баҳоланмоқда.

Энди бир тасаввур қилинг, шундай ҳолатда унинг бутсаларини михга илишдан ўзга чора тополмаслиги нақадар аламли ва оғриқли...

* 2022 йилнинг октябрь ойида «Брайтон» ҳужумчиси Энок Мвепу айнан 24 ёшида футболчилик фаолиятини якунлашга мажбур бўлганди. Сабаб - потенциал ўлимга олиб келувчи юрак тизими хасталиги. Шифокорлар чуқур таҳлиллардан кейин Энокка шундай оғир ташхис қўйишган ва унга футболни йиғиштириб қўйишни тавсия этишганди. Чунончи, Мвепунинг профессионал даражада ўйнашда давом этиши ҳаётига реал хавф туғдирарди. Шу тариқа замбиялик фаолиятини якунлаш нуқтасида жаҳоннинг энг қимматбаҳо футболчиси бўлгани қайд этилди. Ўша паллада Мвепунинг трансфер суммаси 18 млн. еврога тенг эди transfermarkt портали талқини бўйича. 

* Аргентиналик моҳир голеадор Серхио Агуэро ва франциялик ҳужумчи Стив Савидан ҳам айнан юрак тизимига боғлиқ муаммолар туфайли футболдан эртароқ кетишга мажбур бўлишди. Жумладан, кетар чоғи «Кун»нинг трансфери 15 миллион еврога баҳоланаётган эди. 

* Энг қимматбаҳо хайрлашувчилар рўйхатида муддатидан олдин кетишга мажбур бўлган англиялик Дин Эштон ҳам бор. «Вест Хэм» вакили атиги 26 ёшида сурункали тизза жароҳати ортидан бутсаларини михга илганди. Ўша паллада Диннинг трансфер суммаси 8,5 миллион евро эди. 

Адам Жонсон эса 28 ёшда мажбуран четга чиққан. Аниқроғи, у зўравонлик жиноя­ти бўйича айбланиб, футболдан тўғри қамоқхонага йўл олганди. 

* Рўйхатнинг 3-5-ўринлари чинакам афсоналарга тегишли - Зайниддин Зидан, Филипп Лам ва Павел Недвед. Бу трио шунчаки, футбол билан юқори нуқтада хайрлашишни лозим топган.

Футболдан 12,5 миллион еврога тенг трансфер ёрлиғи билан кетган Зайниддин Зиданга алоҳида тўхталиш керак. Бинобарин, Франция футболи афсонасининг профессионал даражадаги охирги 4та ўйини энг юқори даражага тўғри келганди. Қолаверса, Зизу уларнинг ҳар бирида нималарга қодирлигини ҳам намойиш этган баралла. 

Д.АЛИМОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:49, 02.04.2024.
Ўқилди: 841 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.