"Барселона" "Ницца" ярим ҳимоячиси Кефрен Тюрамни қандай қилиб энг қулай шартларда сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда.
23 ёшли футболчи Каталония клубининг трансфер мақсадларидан бири саналади, бироқ франциялик футболчининг нархи келишувни мураккаблаштириши мумкин. Журналист Хорди Батальянинг ёзишича, ярим ҳимоячининг трансфери нархини пасайтириш мақсадида "Барселона" ўзининг собиқ футболчиси, у ҳам "Ницца"да тўп тепадиган Жан-Клер Тодибодан фойдаланиши мумкин. "Блауграна" 24 ёшли ҳимоячини келажакда қайта сотишнинг 20 фоизини олиш ҳуқуқига эга - бу банд Тюрам учун музокараларда товон пулини камайтириш учун ишлатилиши мумкин.