"Бавария" дарвозабони Свен Ульрайх Мануэль Нойернинг жамоа учун аҳамияти ҳақида гапирди.
Мюнхенликлар сардори яқиндагина Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши ўйинда иштирок этмади ва унинг ўрнини эгаллаган Ульрайх жамоасини ўз майдонидаги мағлубиятдан (0:2) қутқара олмади.
"Нойернинг вориси қидирилмоқдами? Мануэлдек дарвозабонни алмаштириб бўлмайди. У афсона, ажойиб футболчи.
Аммо эртами-кечми бу даражага яқинлаша оладиган одам топилади", - деди "Бавария"нинг 35 ёшли захира посбони.