«Милан» вице-президенти Адриано Галлиани кеча бўлиб ўтган «Барселона»га қарши учрашув ҳақида фикр билдирди.
«Ишинчим комил, агар Ньянг гол урганида, биз «Барселона»дан ўтардик. Қанийди Паццини бўлганида... Тўп устунга текканида барчасини англаб етдим. Бу футбол: биз гол ура олмадик, Месси эса ҳисобни оширди.
Кркичнинг тушгани яхши бўлди, лекин кеча бизга марказий ҳужумчи етишмади. Робиньо бундай футболчилар сирасидан эмас.
Энди бор кучни ички ўйинларга қаратиш ва ўтган йилгига ўхшаб хато қилмаслик керак. Эсингизда, биз ўтган йилда бор кучи «Барселона» билан ўйинга бериб, «Фиорентина»га имкониятни бой берган эдик»,- дейди Галлиани.