Германия футбол ассоциацияси вице-президенти Ханс-Йоахим Вацке жамоа билан шартномаси Европа чемпионати якунланганидан кейин бош мураббий Юлиан Нагельсманн билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди.
"Германия терма жамоаси Нагельсманн билан шартномани узайтиришга ҳаракат қилиши керак. Агар у узоқ вақт қолса, немис футболи учун фойдали бўлади. Юлиан жамоа қандай услубда ўйнаши кераклигини билади. Бу жуда концептуал ва тўғри фазилатларни бирлаштиради. Нагельсманн ўзи ишлаган барча клубларда муваффақият қозонган", - деди Вацке.
Аввалроқ Нагельсманн ёзда "Бавария"га қайтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.