Кириш Регистрация

"МЮ" тен Хаг ўрнига Чемпионшип клуби бош мураббийини олиб келмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" "Ипсвич" бош мураббийи Киран Маккеннага "ўзига хос қизиқиш билдирмоқда".

"МЮ"нинг ҳозирги бош мураббийи Эрик Тен Хагнинг келажаги сўроқ остида ва нидерландиялик мутахассиснинг ишдан бўшатилиши ҳақидаги миш-мишлар сэр Жим Рэткифф "Олд Траффорд" клубига ҳаммуаллиф бўлганидан кейин кучайди.

Олдинроқ Гарет Саутгейт ва Роберто Де Дзерби Тен Хагнинг ўрнини босиши мумкин бўлганлар сифатида тилга олинганди, аммо Football Insider нашрининг таъкидлашича, "қизил иблислар” аслида клубда тажрибага эга бўлган кишини олиб келишни ўйламоқда.

Гап бир вақтлар "Манчестер Юнайтед"да Олег Гуннар Сульшер ва Ральф Рангникга ёрдам берган ва 2021 йилнинг декабрида "Ипсвич"га мураббийлик қилган 37 ёшли Маккенна ҳақида бормоқда.

Шимолий Ирландиялик мураббий бошқарувидаги биринчи тўлиқ мавсумидаёқ "Ипсвич" Биринчи Лигадан кўтарилди ва ҳозирда "тракторчилар" Чемпионшипда пешқадамлик қилмоқда.

Мураббийнинг бундай ажойиб муваффақиятлари, шунингдек, унинг "Юнайтед" билан алоқаси, Маккеннани Тен Хагнинг ўрнига жиддий номзод қилади, агар Эрик, албатта, истеъфога чиқса.

Киритилди: 16:34, 03.04.2024.
Ўқилди: 2252 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.