Кириш Регистрация

Александр Стоймирович: «Бешинчи ўйинга келиб ҳам иштиёқсиз ўйнаётганимизни йигитларга айтяпман ва кўп такрорлаяпман»

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" клуби бош мураббийи Александр Стоймирович Суперлиганинг 5-тури доирасида бўлиб ўтган "Андижон"га қарши ўйин борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

- «Андижон» жамоасини ғалаба билан табриклайман. Улар 2 йилдан буён бирга ва жанговар ўйин кўрсатишмоқда. Бугун футболга ўхшамаган ўйин кўрдик, шундай ўйинлар ҳам бўлиб туради. Бешинчи турга келиб ҳам бугунги баҳснинг сўнгги 20 дақиқалигидаги характер ҳали ҳам жамоада йўқлиги тушунарсиз. Нима дейиш мумкин, иккита қўпол хато ва иккита гол. Бундай ҳолат «Металлург» билан учрашувда ва бугун содир бўлмоқда. Стандартлар «Андижон»нинг энг асосий характеристикаси эканлигини билардик. Афсуски, тўпни совға қилдик, кейин фол ишлатдик. Бу ҳолатдан чиқиб кетишимиз мумкин эди, лекин гол қабул қилиб олдик.

Иккинчи гол эса қандай бўлганини кўрдингиз. Буни нима дейишга ҳам ҳайронман, тўпни қайтариб юбориш керакмиди, тўхтатишми. Хато қилдик ва гол ўтказиб юбордик. Кейин босим қилдик ва фақатгина биттагина гол ура олдик. Ҳечқиси йўқ, шундай вақт келиши керак эди, ўз майдонимизда мағлуб бўлдик. Бундан хафамиз. Лекин яна бир бор айтаман, руҳий томонлама барчасини тўғрилашимиз керак. Бешинчи ўйинга келиб ҳам иштиёқсиз ўйнаётганимизни йигитларга айтяпман ва кўп такрорлаяпман. Янги жамоамиз, таркибда 16 нафар янги футболчи бор. Олдинга ҳаракатланишда давом этамиз.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 23:15, 04.04.2024.
Ўқилди: 2571 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.