Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Александр Хомяков: «Ғалаба қозонаётганда хотиржамликка берилаяпмиз»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 5-турида сафарда Локомотивни мағлуб этган Андижон клуби бош мураббийи Александр Хомяков ғалаба ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Албатта, бугунги ғалаба учун футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Қийин ўйинда қийин рақибни енга олдик. Иккинчи гол жамоани бироз хотиржамликка берилишига мажбур қилди. Хатолар қилдик. Бизга охирги дақиқаларда омад ҳам келгани рост. Рақибнинг ҳавфли зарбасини дарвозабонимиз қайтарди ва жамоамизни қутқарди. Рақиб ҳам ноаниқ зарбалар берди. Умуман, ўйин борасида муаммоларимиз борлигини инкор қилмайман. Лекин, якунда ғалаба қозондик. Бунинг учун футболчиларга раҳмат.

Ғалаба қозонаётганда қилинган алмаштиришлар ўзини оқламаяпти. Бу рост. Майдон марказини бироз кучайтириш, таянч ҳудудларида тўпни ушлаш мақсадида ўзгаришлар қилдик. Аммо, негадир янги тушган футболчилар биз кутган ўйинни намойиш этишмаяпти. Балки ҳисоб шунга мажбур қилгандир. Менимча, бироз тажриба етишмаяпти.

Кучли рақибларга бошқача тайёрланяпмиз. Жамоанинг ўйини турдан турга очиляпти. Камчиликлар устида ишлаб ҳар бир ўйинда максимум ҳаракат қилаяпмиз. Ҳозирча, ўхшаяпти. Олдинга ўтиб башорат қила олмайман. Ўйиндан ўйинга кучайиб боришимиз керак", — деди Хомяков.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 23:48, 04.04.2024.
Ўқилди: 1922 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [11844]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6040]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [4792]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3923]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [3557]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3267]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2415]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [1913]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1804]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1737]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик