Англияда Англия Премьер-лигасининг 31-тур учрашувлари якунланди, Лондоннинг “Челси” жамоаси Коул Палмернинг хет-трики эвазига “Манчестер Юнайтед”дан устун келди. Ўйиндан сўнг клуб бош мураббийи Маурисио Почеттино унинг муваффақиятини юқори баҳолади:
"Унинг ҳиссаси ажойиб эди. Палмер ажойиб иш қилди. Ҳозир бошқача дейиш қийин. Бугун у тўғри менталитет, тўғри характер ва барча фазилатларини намоён этди", - дея аргентиналик мутахассиснинг сўзларини келтиради BBC Sport.